Линклар

logo-print

Дунёдаги йирик ширкатлар Петербург форумида иштирок этишдан бош тортди


Америка ва Европанинг йирик ширкатлари раҳбарлари Петербургда ўтадиган иқтисодий форумда иштирок этишдан бош тортди.

Бош тортганлар орасида ConocoPhillips нефть ширкати, Airbus Group авиақурилиш концерни, Visa тўлов тизими, Alcoa алюмин ширкати, Siemens электротехника корпорацияси, Citigroup банки ва бошқа йирик ширкатлар бор.

Хабарларга кўра, Украинадаги бўҳрон туфайли ғарб томонидан Россияга ўтказилаётган босим кучайгани йирик ширкатларнинг мана шундай қарор қабул қилишига сабаб бўлган.
XS
SM
MD
LG