Линклар

logo-print
Украина Қуролли кучларининг етти ҳарбийси 13 май куни айрмачилар пистирмасига дуч келиб ҳалок бўлган.

Украина мудофаа вазирининг билдиришича, ҳарбий зирҳли техника коллонасига Краматорск шаҳри яқинида қуролланган 30 одам ҳужум қилган. Ҳужумчилар отишмада гранатамёт ва автоматлардан фойдаланган.

Бу Украинада айрмачиларга қарши амалиёт бошланганидан бери украин армияси бир кун ичида кўрган энг катта йўқотиш бўлди. Бунга қадар Украина шарқидаги айрмачиларга қарши ҳарбий амалиётларда 9 украин аскари ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG