Линклар

Туркиядаги кўмир конида юз берган портлашда 232 кончи ҳалок бўлди


Қутқарилган кончилардан бири.

Қутқарилган кончилардан бири.

Туркия ғарбидаги кўмир конида 13 май куни юз берган портлаш оқибатида 232 кончи ҳалок бўлди ва 120 кончи вайрон бўлган шахтада қамалиб қолди.

Измир шаҳри яқинидаги конда электр таъминотининг узилиб қолгани портлашга сабаб бўлган. 14 май куни қутқарувчилар конда қамалиб қолган шахтёрлар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида шахтага насослар ёрдамида кислород юбормоқда.

Туркия энергетика вазири Танер Йилдиз портлаш пайтида конда 787 одам бўлганини айтди. Ҳалокат муносабати билан Туркия Бош вазири Режаб Эрдўғон ўзининг 14 май куни Албанияга қиладиган расмий сафарини бошқа кунга қолдирди.
XS
SM
MD
LG