Линклар

logo-print
Фожиа Истанбул шаҳридан 250 километр жанубдаги Сома шаҳрида 13 май куни рўй берди.

Сомадаги кўмир конида электр таъминотининг узилиб қолгани портлашга сабаб бўлган.

14 май куни қутқарувчилар конда қамалиб қолган шахтёрлар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида шахтага насослар ёрдамида кислород юбориб турди. Шу соатларда қутқариш ишлари давом этмоқда.

Туркия энергетика вазири Танер Йилдиз портлаш пайтида конда 787 одам бўлганини айтди. Ҳалокат муносабати билан Туркия Бош вазири Режаб Эрдўғон ўзининг 14 май куни Албанияга қиладиган расмий сафарини бошқа кунга қолдирди.

Туркияда кўмир конидаги энг йирик портлаш 1992 йилда Зўнгулдоқда содир бўлган. Ўшанда 263 кончи ҳалок бўлган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG