Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:58

Россия GPS станциялари фаолиятини тўхтатишини билдирди


Россия бош вазири ўринбосари Дмитрий Рогозин ўз мамлакати ҳудудидаги GPS тизимининг 11та станцияси фаолияти 1 июндан тўхтатилишини маълум қилди.

Жаноб Рогозин агар АҚШ ўз ҳудудида Россиянинг ГЛОНАСС станциялари ўрнатилишига руҳсат бермаса куз ойларига бори GPS станциялари фаолияти Россияда буткул тўхтатилишини айтди.

ГЛОНАСС тизими GPSнинг рус аналогидир. 2012 йилнинг май ойида Россия ГЛОНАСС станцияларига руҳсат сўраб АҚШга мурожаат этган эди.

Лекин, ўтган йилнинг 26 декабр куни АҚШ президенти Барак Обама Конгресс босими остида Россия станцияларининг қурилишини чекловчи қонунни имзолаганди.

Россия ГЛОНАСС тизимидан АҚШда жосуслик мақсадида фойдаланиши хавфи бунга сабаб қилиб кўрсатилган.

Россия Саноат ва савдо вазири Денис Мантуров GPS станциялари фаолиятининг Россияда тўхтатилишидан маъно кўрмаслигини таъкидлади.

Сенатор Руслан Гаттаров ҳам ҳукумат қарори деб, россиялик фойдаланувчилар жабр кўрмаслиги керак, деб айтди.

Бош вазир матбуот котиби Наталья Тимакова эса бу ҳақдаги қарор Дмитрий Медведев ҳукумати билан мувофиқлаштирилган холда қабул қилинганини билдирди.

Россияда фаолияти тўхтатилаётган 11та GPS станцияси сейсмологик станциялардир.Экспертлар GPS станциялари фаолияти тўхтатилишининг тизим ишлашига салбий таъсири бўлмаслигини айтишмоқда.
XS
SM
MD
LG