Линклар

Шимолий Атлантика ҳарбий альянси – НАТО 16 май куни Ўзбекистон пойтахтида ўз ваколатхонасини расман очади.

Ҳарбий альянс ваколатхонасининг очилиш маросимида НАТОнинг Марказий Осиё ва Кавказ бўйича Жеймс Аппатурай қатнашади.

Ўзбекистон НАТОнинг "Тинчлик йўлида Ҳамкорлик" дастурига 1995 йилда аъзо бўлди.

Ўзбекистоннинг Андижон шаҳрида 2005 йил 13 май куни содир бўлган воқеаларидан сўнг НАТО Тошкент ҳукуматини Бобур майдонида намойишчилар ўққа тутилиши юзасидан тўлиқ мустақил халқаро тергов ўтказишга даъват этди.

Тошкент ҳукумати бу талабларни рад этиб келса-да амалий ҳамкорлик ва мулоқот давом этмоқда.

Шунингдек Ўзбекистон Афғонистонга қўшни давлат сифатида ҳам НАТО учун муҳим ўринни эгаллайди.
XS
SM
MD
LG