Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:24

Милиция Самарқанддаги ўйингоҳда келиб чиққан тартибсизлик юзасидан тергов бошлади


Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги 26 апрел куни Самарқанднинг “Динамо” стадионида келиб чиққан тартибсизлик юзасидан тергов олиб бормоқда.

Самарқанднинг “Динамо” ва Тошкентнинг “Пахтакор” футбол жамоалари ўртасидаги ўйиннинг сўнгги сонияларида урилган голдан норози бўлган самарқандлик футбол фанатлари меҳмон клуб аъзоларию шаҳар милициясини тошбўрон қилган эди.

Норозилар "Пахтакор" ўйинчиларини бир соатгача стадиондан чиқармаган. Шундан сўнг милиция юзлаб ишқибозга сув пуркаб, уларни тарқатишга аранг эришган.

Жароҳатланган ва ҳибсга олинганлар ҳақида аниқ маълумот йўқ. Лекин, ўйингоҳга моддий зиён етказилган.

Ҳозир милиция тартибсизликларда гумонланаётганларни сўроқ қилмоқда. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги расмийлари бу каби ҳодисалар олдини олиш учун футбол ишқибозлари билан тушинтириш ишлари кўпроқ олиб борилиши кераклигини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG