Линклар

logo-print

OzodNazar: “Мустақиллик йилларида ўзбекларнинг ароқ ичиши озайгани йўқ”


Тоҳир Умаров

Тоҳир Умаров

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) 13 май куни эълон қилган “Алкоголли ичимликлар ва саломатликни сақлаш соҳасида 2014 йилги аҳволга оид глобал ҳисобот”да қайд этилишича, ҳар бир ўзбекистонликка бир йилда 4,6 литр алкоголли ичимлик тўғри келади. Тошкентлик журналист ва олим Тоҳир Умаровнинг OzodNazarи шу маълумот шарҳидан бошланди.

Ҳисоботдан ўзбекларнинг ароқ-винони қўшнилари: тожик, қирғиз ва туркманлардан кўпроқ, қозоқлардан эса, озроқ ичиши маълум бўлди.

Қиёслаш учун: Тожикистонда аҳоли жон бошига бир йилда 2,8 литр, Қирғизистон ва Туркманистонда 4,3 литрдан, Қозоғистонда эса, 10,3 литр алкоголли ичимлик тўғри келади. Бу кўрсаткич Ўзбекистонда 4,6 литрга тенг эканлиги тўғрисида юқорида айтдик.

Тоҳир Умаровнинг OzodNazarида диний эътиқоди анча кучли эканлиги айтиладиган ўзбекларнинг ароққа нисбатан бугунги муносабати атеизм ҳукмрон бўлган Совет давридан деярли фарқ қилмайди.

Тоҳир Умаров билан баъзи ўзбекларнинг СССРни қўмсай бошлагани ҳамда Ўзбекистон раҳбариятининг Украина масаласида “сих ҳам куймасин, кабоб ҳам” қабилидаги сиёсати сабаблари тўғрисида ҳам гаплашдик.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG