Линклар

Украина ҳукумати мамлакат шарқида юзага келган бўхронга ечим топиш учун кўптарафлама музокараларга мезбонлик қилмоқда.

Сўзлашувларда Украинанинг вақтли ҳукумати аъзолари, минтақа етакчилар қатнашмоқда. Улар орасида Украина шарқидаги россияпарастларнинг етакчилари кўринмади.

Мазкур музокаралар Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ишлаб чиққан йўл ҳаритаси доирасида ўтказилмоқда.

Музокараларга Германиялик дипломат Вольфганг Ишингер бошчилик қилмоқда.

Музокаралар Украина Қуролли кучларининг саккиз ҳарбийси айрмачилар тарафидан ўлдирилган бир пайтда ўтказилмоқда.

Бир кун аввал етти нафар украин ҳарбийси россияпараст гуруҳлар пистирмасига дуч келиб ҳалок бўлишганди.
XS
SM
MD
LG