Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:21

Давлат Думаси Донбасс "республикалари"ни тан олмади


Россия Давлат Думаси 11 май куни Украинанинг айирмачи Донецк ва Луганск вилоятларида бўлиб ўтган “мустақилликка оид референдум”ларни ўз йиғилишида муҳокама қилди.

Россия Давлат Думаси 11 май куни Украинанинг айирмачи Донецк ва Луганск вилоятларида бўлиб ўтган “мустақилликка оид референдум”ларни ўз йиғилишида муҳокама қилди.

Бироқ, коммунистлардан ташқари парламентдаги бошқа биронта ҳам сиёсий гуруҳ Донбасс ҳудудлари мустақиллигини тан олиш ва уларни Россияга қўшиб олиш ҳақида очиқ фикр билдирмад
и.

Референдумга чиқарилган масалани “халқ республикаларининг аҳоли томонидан бир овоздан қўллаб-қувватлангани”ни таъкидлаган Россия Ташқи ишлар вазирлиги, шунга қарамасдан, “референдум натижаларининг ҳаётга татбиқ этилиши масаласи Киев, Донецк ва Луганск ўртасидаги музокара асосида олиб борилиши”га эътибор қаратди. Бундан чиқди, Донецк ва Луганскдаги 100 фоизли “овоз беришлар”, Қримдаги сайловлардан фарқли ўлароқ, сўзсиз Россия таркибига қўшиб олиш деганини билдирмайди.

Фақат Россия Компартияси вакилларигина Кремлга Донбассни тан олишни таклиф этди.

“Россия ҳукумати бизга қардош бўлган халқларнинг яхлитлиги тикланиши Россия тарафидан тўлиқ қувватланишини ўз зиммасига олиши зарур”, дейилади КПРФ баёнотида.

МДҲ ишлари бўйича Дума қўмитаси раиси Леонид Слуцкий “референдум натижалари Украина билан кейинги музокараларда инобатга олинади”, деган бўлса, Ғарб санкцияларига учраган парламент спикери Сергей Наришкин журналистлар олдида қилган чиқишида “умумий музокаралар” тўғрисида гапирди.

- Украинадаги вазият жуда мураккаблашиб кетди ва гуманитар фалокат кўринишига эга бўлмоқда. Лекин биз инқироз чуқурлашиб боришини тўхтатиш мумкин, деб ҳисоблаймиз. Бу Конституция асосида белгиланган умумжамоавий келишув асосида амалга ошиши лозим. Бундай келишув эса бутун жамият, сиёсий кучлар ва минтақалар билан келишган ҳолда олиб борилиши зарур, дея парламент раҳбарияти расмий муносабатини билдирди спикер Наришкин.

“Справедливая Россия” партиясининг парламентдаги фракцияси раҳбари Сергей Миронов кескин сўзлаган бўлсада, у ҳам Донбасс мустақиллиги тўғрисида лом-мим демади.

- Киевдаги соҳта ҳукумат “жазо амалиётларини”, ўз халқига қарши курашни давом эттираётгани Украина қўшинларининг бу икки “халқ республикалари” ҳудудида жойлашуви ва уни оккупация қилиши – бу инкор этиб бўлмас факт. Буни ҳозирча на Киев, на Вашингтондаги жаноблар тан олмоқда, деди Сергей Миронов.

Ниҳоят, Ғарб мамлакатлари ва Украинанинг расмий ҳукуматини обдон ҳақоратлаб олган депутатлар, Донецк ва Луганск “халқ республикалари” масаласида “жаҳон парламентларига мурожаатнома тайёрлаш” ва “Украинада юзага келаётган гуманитар фалокат ва оммавий қирғинни тўхтатиш” борасида мурожаатнома қабул қилди.

Россия Давлат Думасининг Қримни қўшиб олиш масаласи юзасидан овоз бериш жараёнида қарши овоз берган биргина депутат Илья Пономарёв эди (ундан бу “қилмиши” учун айрим халқ вакиллари депутатлик мандатини олиб қўйишни талаб қилмоқда). Бундай масаланинг кўтарилганига қарши чиққан “Справедливая Россия” фракцияси аъзоси Дмитрий Гудков эса, овоз беришдан бош тортган эди.

Озодлик билан суҳбатда Дмитрий Гудков Донбасснинг Россияга киритилиши ортидан Ғарб Россияга нисбатан ўз санкцияларини кучайтириши мумкинлигидан огоҳлантирди.

- Биз олдиндан башорат қилиш мушкул бўлган бир даврда яшаяпмиз. Мантиқ ва соғлом фикр нуқтаи назаридан мен, албатта, бу “республикалар” Россия таркибига киритилмайди, деб жавоб бераман. Биринчидан, бу минтақалар дотация ҳисобига яшайди, ўзимизнинг иқтисодиётимизда муаммолар етарли. Иккинчи сабаб – бу ҳудудларни қўшиб олишдан кейин ЕИ ва АҚШ томонидан жуда жиддий иқтисодий санкциялар жорий қилинади, дея муносабат билдирди мухолифатчи депутат Дмитрий Гудков Озодликка.

1 март куни Владимир Путинга Қримга қўшин киритиш рухсатини берган Россия парламентининг юқори палатаси – Федерация кенгаши аъзолари ҳам Донецк ва Луганскнинг Россия таркибига қўшиб олиниши масаласида вазминлик намойиш қилди.

- Украина давлат тузилишининг энг мувофиқ кўриниши федераллашув бўлиши мумкин. Айнан шу Украинанинг тинч ва барқарор тараққиётини кафолатлаши мумкин, деди Кенгаш муносабатини билдирган вице-спикер Илёс Умаханов.

Рус жамиятида босқинчилик кайфияти ҳукмрон бўлишига қарамасдан, 14 май куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москванинг Украинага қўшин жўнатиш нияти йўқлигини маълум қилди.

Украина шарқидаги референдумни кечиктиришни айримачиларга тавсия қилган Россия президенти Владимир Путин ўз муносабатини билдирганича йўқ. Давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков президент “бу ҳодисаларга ўз муносабатини расмий натижалар эълон қилиниши ортидан эълон қилади”, деди.

11 май куни Украина шарқида ўзини мустақил деб эълон қилган Донецк ва Луганск вилоятларида референдумлар бўлиб ўтди. “Донецк халқ республикаси” раиси Роман Лягин мустақиллик учун маҳаллий аҳолининг 89,7 фоизи овоз берганини маълум қилди. Луганск вилояти сайлов комиссияси эълон қилган овоз бериш натижаларига кўра, бу ҳудудда 96,2 фоиз аҳоли минтақа мустақиллигини ёқлаб чиққан.

Россия таркибига қўшилиш мурожаати билан чиққан Донецк республикаси етакчиларидан бири Денис Пушилин Россияга қўшилиш тўғрисида яна бир референдум ўтказилиши мумкинлигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG