Линклар

logo-print

Навоийда иккинчи буғ-газ ускунаси қурилади


“Ўзбекэнерго” жорий йилда Навоий иссиқлик электр станциясида қиймати 547 миллион долллар бўлган иккинчи буғ-газ ускунаси қурилишини бошлайди.

“Ўзбекэнерго” ширкатининг билдиришича, мазкур ускуна йилига 3 миллиард 270 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқаришга мослаштирилади. Қурилиш ишларини 2017 йилда якунлаш назарда тутилган.

Хабарда айтилишича, лойиҳанинг деярли 70 фоизини Япония томони молиялаштиради.
XS
SM
MD
LG