Линклар

logo-print
13 май куни Тошкент-Чирчиқ трассасида "Нексия" машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда 14 май куни “Правда Востока” газетаси хабар берди.

Хабарда айтилишича, автомобилнинг ёниб кетишига машинадаги электр симларининг носозлиги сабаб бўлган. Ҳайдовчи ўзи ўтни ўчира олмагани сабабли ёнғин хизматини чақиришга мажбур бўлган. Зудлик билан етиб келган ёнғинга қарши курашувчилар ёнғинни бартараф этишган.

Кейинги бир йил ичида Ўзбекистон бўйлаб автомобилларнинг ёниб кетиши ва портлаши билан боғлиқ ҳодисалар кўпайгани кузатилмоқда. Бу ҳодисларнинг аксар кўпчилиги машиналарга ўрнатилган газ баллонларнинг портлаши сабаб бўлмоқда.
XS
SM
MD
LG