Линклар

Киевда Украинадаги бўҳронни бартараф этиш юзасидан бошланган музокаралар давом этмоқда.

14 май куни бошланган кўп тарафлама музокараларда мамлакатнинг собиқ раҳбарлари, давлат ва парламент вакиллари қатнашмоқда. Музокарада Украина шарқидаги айрмачилар вакиллари иштирок этмаяпти.

Украина муваққат президенти Олександр Турчинов ҳукумат мипнтақалар билан музокараларга тайёрлигини, лекин россияпараст қуролли исёнчилар “шантажига бўйсунмаслиги”ни билдирди.

Мазкур музокаралар Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ишлаб чиққан йўл ҳаритаси доирасида ўтказилмоқда.

Музокараларга Германиялик дипломат Вольфганг Ишингер бошчилик қилмоқда.
XS
SM
MD
LG