Линклар

Афғонистоннинг янги президенти иккинчи босқич сайловда аниқланадиган бўлди


Афғонистон президентлигига номзод Абдулло Абдулло.

Афғонистон президентлигига номзод Абдулло Абдулло.

Афғонистоннинг Мустақил сайлов комиссияси мамлакат президенти сайловида ҳеч бир номзод мутлақ кўпчилик овозини ололмагани боис, сайловнинг иккинчи давраси ўтказилишини тасдиқлади.

Сайлов комиссиясининг 15 май куни маълум қилишича, иккинчи босқич овоз беришда собиқ ташқи ишлар вазири Абдулло Абдулло билан Жаҳон Банкининг собиқ вакили Ашраф Ғани беллашади.

Сайловнинг иккинчи босқичи 14 июн куни ўтказилиши эълон қилинди.

Сайловнинг биринчи давраси якуний натижаларига кўра, Абдулло 45 фоиз, Ғани эса 31,6 фоиз овоз олгани аниқланди. 5 апрел куни бўлиб ўтган сайловда саккиз номзод иштирок этди. Амалдаги президент Ҳамид Карзай икки муддат иқтидоридан кейин истеъфога кетмоқда.
XS
SM
MD
LG