Линклар

Москвада футбол ишқибозини ўлдириб қўйган муҳожир Ўзбекистонга қайтиб кетгани айтилмоқда


Россияда футбол ишқибозлари кўпинча миллатчи гуруҳларга алоқадор бўлади.

Россияда футбол ишқибозлари кўпинча миллатчи гуруҳларга алоқадор бўлади.

Москва вилоятида “Спартак” футбол жамоаси ишқибозини ўлдирганликда гумонланаётган ўзбекистонлик муҳожир ватанига қатйиб кетишга улгургани айтилмоқда.

22 ёшли Леонид Сафьянников ўтган сешанба куни Ўзбекистон фуқароси Жаҳонгир Аҳмедов билан муштлашув натижасида ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

Футбол ишқибозини ўлдириб қўйганликда сиртан гумонланаётган ўзбекистонлик муҳожир чоршанба куни Москванинг Домодедово аэропортидан Фарғонага учиб кетган бўлиши мумкинлигини хабар қилмоқда рус матуботи.

Ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага таяниб, берилаётган хабарга кўра, Аҳмедовни халқаро қидирувга бериш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Россияда марказий-осиёлик муҳожирларга нисбатан миллий адоват асосида содир этиладиган зўравонликларга кўпинча футбол ишқибозлари алоқадор бўлади.
XS
SM
MD
LG