Линклар

Клара Жалилова: “Халққа айтинг мен ҳали ўлганим йўқ!”

  • Садриддин Ашур

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Клара Жалилова.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Клара Жалилова.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист 76 ёшли Клара Жалилова Умра зиёратида оламдан ўтибди деган хабар ортидан санъаткорнинг уй телефони билан боғланган Озодлик телефон гўшагидан опанинг жарангли овозини эшитди. Клара Жалилованинг айтишича, бундай хабар Ўзбекистонда чақмоқдай тарқалгандан сўнг ҳар куни телефон қилиб кўнгил сўрагувчилар ва “фотиҳа”га келадиган кўпайиб кетди.

Таниқли киноактриса ва бетакрор қўшиқлар ижрочиси Клара Жалилова Умра зиёратида Оллоҳга омонатини топширибди¸ деган хабар тарқаб кетганидан сўнг, опанинг тинчи бузилган:

- Ўзи икки йил олдин “ўлганман”. Ўшанда шунақа гап чиқиб кетган эди. Энди эса бир ярим ойдан ошди мени яна “ўлганлигим” ҳақидаги хабарни чиққанига. Одамлар уйга кўнгил сўрагани келишаяпти, тинмай телефон қилишаяпти. Телефон жиринглаганда гўшакни олиб ало десам, жим туришади, энди хижолат бўлишса керакда, дейди санъаткор.

Клара Жалилова бир неча йилдан буён Умра зиёратига боришни ният қилаётганини айтади:

- Ҳа шундай улуғ ниятим бор. Фақат сўнгги пайтларда тобим бўлмай турибди. Худо хоҳласа¸ албатта¸ бораман. Ҳозир кечаю кундуз намозларимда шуни сўраяпман. Бу гапларни тинчитиш учун энди бир телевизорга чиқмасам бўлмайди, деди Клара Жалилова.

Бухорода туғилган Клара Жалилова санъат оламига 18 ёшида кириб келган.

“Мафтунингман” фильмида ижро қилган роли ва “Дўппи тикдим ипаклари тиллодан”қўшиғи актрисага катта шуҳрат келтирган.

Ўзбекистон радиосининг "Олтин фонди"да Клара Жалилованинг турли тилларда ижро этган 130та қўшиғи сақланади.

Клара Жалилованинг ҳаёт йўли ва ижоди тўғрисидаги 2009 йилда Озодлик радиосида эфирга узатилган дастурдан санъаткор ҳаëт ва ижодига оид батафсил маълумотлар ўрин олган.

Дастурни қуйида тинглашингиз мумкин:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG