Линклар

Украина ҳукумат кучлари шарқда айирмачиларнинг икки базасини йўқ қилди


Украина шарқида россияпараст айирмачиларга қарши амалиёт давом этмоқда.

Украина шарқида россияпараст айирмачиларга қарши амалиёт давом этмоқда.

Украина ҳукумати ўз хавфсизлик кучлари мамлакат шарқида россияпараст аирймачиларнинг иккита базасини йўқ қилганини айтмоқда.

Муваққат президент Олександр Турчинов 15 май куни қилган чиқишида ўтган тунда хавфсизлик кучлари тарафидан Славянск шаҳри яқинида исёнчилар базаси йўқ қилинганини таъкидлади. Унинг яна айтишича, ҳозирда ҳукумат қўшинлари шаҳар четидаги исёнчилар босиб олган телеминора атрофидаги беш километрлик ҳудудни ўз назоратига олган.

Украина Мудофаа вазирлиги қўшни Краматорск шаҳрида ҳам исёнчиларнинг бир базаси йўқ қилиниб, уч нафар “террорчи” қўлга олинганини билдирди.

Украина шарқидаги жанглар, бир кун аввал Киевда бўҳронни юмшатишга қаратилган “миллий мулоқот” бошланган пайтда давом этмоқда. Бу музокараларда айирмачилар вакиллари иштирок этгани йўқ. Амалдаги ҳукумат айирмачилар қуролларини ташламагунча, улар билан музокара қилмаслигини айтмоқда. Айирмачилар эса, аввал ҳукумат ўз қўшинларини олиб чиқиши керак, демоқда.
XS
SM
MD
LG