Линклар

logo-print

НАТО раҳбари аъзо давлатлар мудофаа харажатларини оширишга чақирди


НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен Польша, Венгрия, Словаки ва Чехия бош вазирлари билан.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен Польша, Венгрия, Словаки ва Чехия бош вазирлари билан.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен, Россия мудофаа харажатларини ошираётган бир пайтда, шимолий альянсга аъзо давлатлар, айниқса шарқий ва марказий Европа мамлакатлари мудофаа бюджетларини қисқартириши аксилсамарали қарордир, дея баён қилди.

15 май куни Братиславада хавфсизлик масаласида ўтказилган анжуманда қилган чиқишида Расмуссен, Россиянинг мудофаа харажатлари “сўнгги беш йил давомида йилига 10 фоиздан ошиб бормоқда”, дея таъкидлади. Шу билан бирга, деди у, НАТОга аъзо Европанинг баъзи мамлакатлари айни шу давр ичида ўз мудофаа харажатларини 20 фоиздан ортиқроққа камайтирди.

“Ҳозир бу қисқартишларни тўхтатиб, тенденцияни ортга қайтариш фурсати келди”, деди НАТО раҳбари.

Уч кунлик НАТО анжуманида Украина бўҳрони боис юзага келган таҳдидлар масаласи муҳокама этилмоқда. Йиғинда Польша, Венгрия, Словаки ва Чехия бош вазирлари ҳам иштирок этмоқда.

Расмуссен Россияни Украина бўҳронини бартараф қилишда етарли ҳаракат қилмаётганликда танқид қилиб келади.
XS
SM
MD
LG