Линклар

logo-print
Тожикистон президенти куёви Ашраф Гуловни Тожикистоннинг Россиядаги Бош консули этиб тайинлади, қизи Озодани эса Тожикистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари вазифасига кўтарди. Кузатувчиларнинг айтишларича, Раҳмон ҳокимиятининг аксарият амалларини унинг яқин қариндошлари эгаллаб олган.

Имомали Раҳмон 15 май куни давлат бошқарув органларида бир қатор кад ўзгаришлари ўтказди.

Жорий йилнинг март ойида Тожикистон Солиқ қўмитаси аудити этиб тайинланган президент куёви Ашраф Гуловни энди Тожикистоннинг Россиядаги Бош консули этиб тайинлади.

Ашраф Гулов Тожикистон собиқ Энергетика ва саноат вазири Шерали Гулнинг ўғли ва Имомали Раҳмоннинг бешинчи қизи Парвинанинг эридир.

Ашраф Гулов сўнгги беш йилда Тожикистоннинг Россиядаги Бош консули бўлган таниқли ҳажвчи ёзувчи Бурҳон Ғанининг қизи Садбарга Ғаниева ўрнини эгаллади.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаб келган президент қизи Озода Раҳмон вазирнинг биринчи ўринбосари вазифасига кўтарилди.

Президент шунингдек Тожикистоннинг АҚШ ва Германиядаги элчиларини ҳам алмаштирди ва улар ҳам Раҳмон ва оиласига яқин шахслар болаларидир.

Тожикистонлик сиёсатшунос Ражаб Мирзо муҳим дипломатик амалларнинг фақат қариндош-уруғ ва садоқатли мулозимлар болаларига улашиш амалиëти тожик дипломатияси фаолиятига салбий таъсир кўрсатаëтганини айтади:

“Бу кадрлар алмашуви Имомали Раҳмон олиб бораётган сиёсатнинг давоми. У фақат ўзига ёққан кадрларни у ёки бу мансабларга қўяди”, дейди Ражаб Мирзо.

Тожикистон ҳукуматидаги юқори мансабларни асосан Имомали Раҳмоннинг қариндошлари ёки унинг ҳамшаҳарлари эгаллаганлиги айтилади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG