Линклар

Покистон суди одам савдоси қурбони бўлган ўзбекистонлик икки аёлни ватанига депортация қилиш ҳақида қарор чиқаргани тўғрисида Озодлик 14 май куни хабар қилди.

Шундай қилиб, ўзбекистонлик аёллар фоҳишалик қилган ёки шу иш билан шуғулланишга мажбурланган мамлакатлар рўйхати яна биттага кўпайди.

OzodWikiнинг бугунги сонида Ўзбекча Википедия мазкур масалани қандай ёритганига қизиқдик.


Озодликда эълон қилинган блоглардан бирида ўзбек аёллари
Россия, Туркия, Озарбайжон, Таиланд, Грузия, Бирлашган Араб амирликлари ва Тожикистонда фоҳишалик қилаётгани ёки фаҳш билан шуғулланишга мажбурлангани тўғрисида ўз вақтида хабар берилганини эслатилган эди.

14 май кунги хабар билан келтирилган мамлакатлар рўйхатига Покистон ҳам қўшилди.

Фаҳшга, фоҳишаликка ўзбек жамияти ҳар доим тоқатсиз бўлган. Ҳатто бир вақтлар суюқоёқликда гумон қилинган аёл яшайдиган ҳар қандай оилани маҳалла кўчиб кетишга мажбур қилган.

Бас, шундай экан, унда нима учун ўзбек аёлларининг гоҳ у мамлакат, гоҳ бу мамлакатда фоҳишалик қилмоқда?

Бу ҳолатлар ҳар доим ҳам одам савдоси аталмиш жиноят оқибатими?

Ўзбекистон қонунларида “фаолият”нинг бу турига муносабат қандай?

Бу саволлар жавобини билармикан, деб Ўзбекча Википедияга кирдик.

Лекин Интернет энциклопедиянинг “Фоҳишалик” мақоласи анча ғариб кўринди.

Шунга қарамай, битта муҳим маълумотни ундан билиш мумкин: Ўзбекистон фоҳишаликни қонунга зид дегувчи мамлакатлар рўйхатида экан.

Азиз тингловчи, Ўзбекча Википедияга ўтиб кетишингиздан олдин, Сизга OzodWiki дастури информацияни, яъни Илмни тарғиб қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган дастур эканлиги эслатиб ўтмоқчимиз.

Агар истак ва билим бўлса, эринманг, Сиз ҳам Миллий Интернет Энциклопедияга ўз ҳиссангизни қўшинг.

Мана шу ишорани боссангиз Ўзбекча Википедиянинг қуйида сурати берилган "Фоҳишалик" мақоласига кирасиз.
XS
SM
MD
LG