Линклар

АҚШ давлат котиби Россия Украина сайловига аралашса, янги санкциялардан огоҳлантирди


АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Россиядан Укриана президент сайловига аралашмасликни талаб қилиб, Москвани қўшимча иқтисодий санкциялар эҳтимолидан огоҳалнтирди.

Лондонда Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари билан учрашувдан кейин гапирган Керри, Россияга юбориладиган ягона мужда аниқ, у ҳам бўлса “Украинани тинч қўинг”, дея баён қилди.

АҚШ бош дипломати европалик ҳамкаcблари билан Россия Украинада 25 майга белгиланган президент сайловига ҳалақит беришга уринадиган тақдирда, унга нисбатан жорий қилинадиган қўшмича санкциялар борасида келишиб олганини таъкидлади. Бу санкциялар, жумладан Россия иқтисодининг энг йирик секторлари бўлган кончилик ва газ соҳасига қарши қаратилади, деди Керри.

Бундан аввал шахси очиқланмаган АҚШ расмийси Россияга жорий қилиниши мумкин бўлган навбатдаги санкциялар Россия иқтисодининг энг муҳим соҳаларига қаратилади, дея билдирган эди.
XS
SM
MD
LG