Линклар

logo-print
Россиянинг гиёҳванд моддаларни назорат қилиш бўйича идораси Афғонистондан келган героин сўнгги 13 йил ичида камида 500 минг россияликнинг ўлимига сабаб бўлганини билдирди.

Бу ҳақда идора раҳбари Сергей Иванов 15 май куни Москвада ўтаётган наркотикларга қарши курашга бағишланган конференцияда маълум қилди.

Унинг айтишича, 2001 йилдан бери Евроосиёда афғон героинидан ўлганларнинг сони камида бир миллион кишини ташкил этади.

Ивановга кўра, Афғонистонда ишлаб чиқарилаётган героин транзити бир йилда қарийб 100 миллиард долларга тенг бўлиб, минтақадаги беқарорлик ва зўравонликка катта ҳисса қўшмоқда.

Афғон героини Россия ва Европага асосан Марказий Осиё мамлакатлари орқали олиб ўтилади.

Россия ҳукумати НАТО ва АҚШ раҳбариятини 2001 йилдан бери Афғонистонда гиёҳванд моддалар етиштирилишига қарши етарлича курашмаётганликда айблаб келади.
XS
SM
MD
LG