Линклар

Сурияда жорий йилнинг январь ойида ўғирлаб кетилган беш нафар шифокор озод этилди.

Чегара билмас шифокорлар халқаро ташкилоти беш ой аввал ўғирланган ходимларининг қўйиб юборилгани ҳақида 15 май куни эълон қилди.

Хабарда айтилишича, шифокорларнинг икки нафари 14 майда, уч нафари 4 апрелда озод этилган.

Белгия, Дания, Швеция, Швейцария ва Перудан бўлган шифокорларнинг ўғирланиши ортидан Чегара билмас шифокорлар ташкилоти Суриядаги касалхона ва тиббий марказлари фаолиятини тўхтатган эди.

Шифокорлар кимлар тарафидан ўғирлангани ва уларнинг озод этилиши тафсилотлари ҳозирча очиқланмаётир.
XS
SM
MD
LG