Линклар

logo-print

АҚШ 5+1 гуруҳи билан Эрон ўртасидаги музокараларда силжиш йўқлигидан хавотир билдирди


АҚШ мулозими Теҳроннинг мунозарали ядровий дастури хусусида дунёнинг олти қудратли давлати билан Эрон ўртасида кечаётган музокараларда силжиш бўлмаётганидан хавотир билдирди.

Шахси очиқланишини истамаган АҚШ мулозими 13-16 май кунлари Венада ўтказилган музокаралар хусусида гапирди.

АҚШ, Хитой, Россия, Британия, Франция ва Германияни ўз ичига олувчи 5+1 гуруҳи Теҳронга нисбатан жорий қилинган иқтисодий санкцияларнинг олиб ташланиши эвазига, Эрон ўз ядровий дастурини қисқартиришини истамоқда.

20 июлда муддати тугайдиган вақтинчалик келишув доирасида баъзи санкцияларнинг олиб ташланиши эвазига Эрон ўз ядровий дастурининг бир қисмини олти ойга музлатган.

Эроннинг ядровий масалалар бўйича бош музокарачиси Аббос Арақчи бундан аввал Венада давом этаётган музокараларда “қийинчилик” билан бўлса-да, олдга силжиш кузатилмоқда, дея билдирган эди.
XS
SM
MD
LG