Линклар

БМТ Украина шарқида инсон ҳуқуқларига доир вазият ёмонлашаётганидан огоҳлантирди


Украинадаги БМТ кузатувчилари мамлакат шарқида инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият “хавотирли тарзда ёмонлашгани” тўғрисида баёнот тарқатди. Халқаро кузатувчилар Россия назоратига ўтган Қримда ҳам жиддий муаммолар пайдо бўлганини айтмоқда.

16 май куни эълон қилинган ҳисоботда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича Олий комиссари Нави Пиллай “шарқий Украинадаги зўравонликлар учун маъсул бўлган қуролли гуруҳларга таъсир қилиш салоҳиятига эга шахслар, мамлакатни парчалашга уринаётган бу одамларни жиловлаши керак”, дея баён қилди.

Ҳисоботда шунингдек, Қримда маҳаллий татарлар жамоаси таъқиб қилинишига доиш “жиддий муаммолар” кузатилаётгани ҳам таъкидланган.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги ҳисоботни “нохолис” ва “иккиюзламачилик”да танқид қилиб, унинг Киев ҳукумати ҳаракатларини “оқлашга” қаратилгани кўриниб турибди, дея баён қилди. 2 апрелдан 6 майга қадар муддатни қамраб олган ҳисобот учун ахборотни Украинадаги 34 нафар кузатувчи тарафидан тўпланди.
XS
SM
MD
LG