Линклар

Зепп Блаттер: 2022 йилги чемпионатни Қатарга бериш хато бўлган


ФИФА Президенти Зепп Блаттер

ФИФА Президенти Зепп Блаттер

Футбол уюшмалари халқаро федерацияси – ФИФА Президенти Зепп Блаттер 2022 йилда Жаҳон чемпионлигини ўтказиш ҳуқуқи Қатарга берилиши “хато” бўлган, дея баён қилди. Чунки бу қарорни қабул қилишда Қатарнинг ўта иссиқ иқлими инобатга олинмаган, деди Блаттер.

Швейцариянинг RTS телеканалига 16 май куни берган интервьюсида Блаттер, “Қатар бўйича техникавий ҳисоботда, бу мамлкатда ёз фаслида ҳаво ҳарорати жуда иссиқ бўлиши аниқ кўрсатилган”, дея таъкидлади.

Жаҳон биринчилиги ўтказиладиган июнь-июдь ойларида Қатарда ўртача ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошади.

Блаттернинг айтишича, 2022 йилги жаҳон чемпионати қиш ойларига кўчирилиши “эҳтимоли жуда юқоридир”. Қишда Қатарда ўртача ҳаво ҳарорати 25 даража атрофида бўлади.

ФИФА 16 май куни тарқатган баёнотда Қатарнинг чемпионатга мезбонлик қилиш ҳуқуқи савол остига олингани йўқ, дея билдирилди.

2022 йилги мусобақаларини қиш фаслига кўчириш масаласи жорий йил июнь-июль ойларида Бразилияда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатидан кейин ҳал бўлигши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG