Линклар

Медведев Twitter тармоғини ёпимоқчи расмийларга "мияни ишлатишни" тавсия қилди


Россия Бош вазири Дмитрий Медвдев Facebook саҳифаси.

Россия Бош вазири Дмитрий Медвдев Facebook саҳифаси.

Россия Бош вазири Дмитрий Медвдев баъзи расмийларнинг мамлакатда Twitter ижтимоий тармоғини блок қилиш тўғрисидаги чиқишларини танқид остига олди.

Медведев ўзининг Facebook саҳифасида 16 май куни “ижтимоий тармоқларни ёпиш тўғрисида очиқчасига гапираётган баъзи расмийларга мияларини ишлатишни тавсия қилган бўлардим”, деган ёзувни қолдирди.

Аввалроқ, 16 май куни Россия медиа макони учун мутасадди ташкилот ҳисобланган Роскомнадзор раиси Максим Ксезнов ва яна бошқа расмийлар Twitter Россия қонунлари талабини бажармаётгани боис мамлакат ҳудида тўсиб қўйилиши мумкин, деган фикрларни илгари сурди.

Медведевнинг Facebook саҳифасидаги эътирозларидан кейин Ксезнов, ИТАР-ТАСС агентлигига берган изоҳида, Роскомнадзор Twitter саҳифасини ёпиш ниятида эмаслиги, унинг аввалги сўзлари ижтимоий тармоқни Россия қонунларига бўйсинишга мажбур қилишга қаратилган огоҳлантирув бўлганини билдирди.
XS
SM
MD
LG