Линклар

Мустафо Жамилев: Қрим татарлари миллий ҳаракати давом этаверади!


Украина Олий Радаси депутати Мустафо Жамилев Киевда журналистлар билан суҳбатда.

Украина Олий Радаси депутати Мустафо Жамилев Киевда журналистлар билан суҳбатда.

Россия томонидан босиб олинган Қрим ярим оролида ўрнатилган де факто ҳукумат томонидан ватанига кириши тақиқланган қрим татарлари раҳнамоси Мустафо Жамилев ўз миллатдошларининг тарихий ватанидан ҳайдалганига 70 йил тўлиши муносабати билан ўтказиладиган тадбирларда қатнаша олмайди. Зотан бу ҳукумат Қрим татарлари миллий ҳаракати етакчисини ўз ватанида исталмаган шахс деб эълон қилди ва унинг ўз уйига қайтишини тақиқлади. Ушбу сана арафасида Озодлик мухбири билан Киевдан туриб суҳбатлашган Мустафо Жамилев айни кунларда Қрим ярим оролида кескинлик ошиб бораëтганини таъкидлади.


Мустафо Жамилев: Қрим татарлари депортация қилинган кунни нишонлаш бутун миллатимиз учун муҳим сана ва у дунëнинг қрим татарлар яшайдиган ҳамма жойида хотирланади. Қримни босиб олганлар бу хотира тадбирларини тақиқлаш фикрида эмасга ўхшайди. Бунинг ўрнига улар бу тадбирларда иштирок этиш истагида эканларини билдирмоқдалар. Афтидан¸ улар шу йўл билан қрим татарларига нисбатан ўЗ симпатияларини кўрсатишмоқчи. Аммо Қрим татарлари Мажлиси қрим татарларини қўлламайдиган кучларнинг бу тадбирларда қатнашишини тақиқлаш истагида. Шу боис¸ ҳозир ҳавода муайян кескинлик сақланиб турибди.

Озодлик: Қрим татарларининг аннексияга муносабати қандай? Қрим татарлари Мажлиси де факто ҳокимиятга келганлар билан ишлаши мумкинми?

Жамилев: Россия рамийлари Қримдагиларнинг барини Россия паспортини олишга мажбурламоқда. Қрим татарлари Россия фуқаролигини олишни хоҳламайди. Аммо Россия фуқароси бўлиш ва Россия паспортидан бош тортганларга хорижий сифатида муносабат кўрсатилмоқда.

Озодлик: Қрим де факто ҳукумати томонидан Қрим татарлари парламенти - Мажлиснинг тақиқланиш эҳтимоли қанчалик кучли?

Жамилев: Совет тизимлари бизнинг миллий ҳаракатимизни ҳеч қачон тан олмади ва бизни антисовет¸ экстремист деб атаб келди. Бугун яна айни нарса такрорланмоқда. Нима бўлишидан қатъий назар¸ тақиқлаш-тақиқламасликлари¸ қандайки қийинчилик туғдиришларига қарамай¸ Мажлис ўз борлигини давом эттиради. Яқинда Қрим телевидениеси халқ орасида Мажлиснинг тақиқланиши Қрим татарлари миллий ҳаракатини заифлаштирадими¸ деган сўров ўтказди. Унда қатнашганларнинг фақат 12 фоизигина бу саволга тасдиқ жавоби берди¸ холос.

Озодлик: Шарқий Украинадаги россияпараст кучлар ҳозирча ҳеч ким тан олмаган референдум ўтказиб¸ ўзларини Украинадан мустақил деб эълон қилдилар. Қрим татарларида ҳам ярим оролда ўз мухториятини ўрнатиш режаси борми?

Жамилев: Дастлаб биз нафақат Қримнинг айрим ҳудудлари¸ балки ярим оролнинг ҳамма ерида қрим татарлари яшаши боис¸ бутун ярим орол миқëсида ўз ҳудудий мухториятимиз тикланишини сўрадик. Аммо бу сўровимизга на Украина ва на Россия ҳукуматлари ярим оролдаги аҳолининг кўпчилигини руслар ташкил этади¸ деган асосда муносабат билдирмади. Сталин депорацияси ва Қрим татарларига қарши қилинган геноциддан сўнг ярим оролдаги аҳолининг бор-йўқ 14 фоизинигина татарлар ташкил этади. Аммо бу бизнинг ўз миллий ҳудудимизга эга бўлиш ҳаққимизни рад этиш учун асос бўла олмайди. Афсуски¸ бу масала жиддий кўрилмаяпти ва ҳозирги истило шароитида унга ечим топиб бўлмайди деб ўйлайман.

Озодлик:
Қримда ҳовлингиз бор¸ оилангиз у ерда яшайди. Сизни ватанга қайтишдан маҳрум қилиш орқали Қримдаги бугунги ҳукумат оилангиз билан бирлашишдан ҳам маҳрум қилмоқда. Бу ҳақда нима дейсиз?

Жамилев:
Охирги марта мен хотиним билан Украина ва босиб олинган Қрим ўртасидаги нейтрал зонада учрашдим ва шундан бери уларни кўролганим йўқ. Мен совет пайтида ҳам оиламдан ажратилиб¸ уларни кўролмаган эдим. Кўриб турганингиздек¸ бугун тарих такаррур қилмоқда.....

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG