Линклар

"Спартак" ишқибозининг ўлимида гумонланаётган ўзбекистонлик айбига иқрор бўлган


Россияда "Спартак" футбол жамоаси ишқибози Леонид Сафянниковни ўлдирганликда гумонланаётган 25 ёшли ўзбек фуқароси Жаҳонгир Аҳмедов дастлабки тергов жараёнида ўзига қўйилаётган айбловни бўйнига олган.

Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги расмийси Сергей Пилипчук маълум қилди.

Жаноб Пилипчукга кўра, Аҳмедов Сафянниковни бошига мушт туширган ва у ҳушидан кетиб асфалтга йиқилган. Сафянников ўзига келмай касалхонада жон берган.

Ҳуқуқ фаоллари Аҳмедов қийноқ ва таҳдидлар билан айбига иқрор бўлишга мажбурланган бўлиши мумкинлигини айтишмоқда.

Аҳмедовнинг Ўзбекистонга қочиб кетгани, аммо яқинлари ва ўзбек ҳуқуқ-тартибот идораларининг ҳамкорлиги натижасида Россияга қайтарилгани хабар қилинганди.

Ўзбек фуқаросининг Россияга бериб юборилиши ижтимоий тармоқларда ғазабноқ қаршиланмоқда.
XS
SM
MD
LG