Линклар

Қримда оммавий тадбирларга қўйилган тақиққа қарамай, кўплаб қрим татарлари 18 май куни Сталин депортациясининг 70 йиллигига бағишлаб ўтказиладиган намойишга чиқишга тараддуд кўрмоқда.

Бу ҳақда Қрим татарлари мажлиси раиси Рефат Чубаров Симферополда ўтказилган матбуот анжуманида таъкидлади.

Чубаров сўнгги 23 йил ичида улар илк бор тақиққа учраётганликлари ва бундан ўта норози эканликларини айтди.

- Нимага бунақа қилишаётганини билмайман. Лекин, 1 ва 9 май кунлари Қримда оммавий тадбирлар ўтказилганини биламан. Ўшанда Жануб-Шарқдаги вазият бугунгидан ҳам осойишта эмас эди, - деди Чубаров.

Россия анексия қилган Қримнинг раҳбари Сергей Аксёнов Украина жануб-шарқидаги вазият қалтислашгани боис ярим оролда 6 июнга қадар оммавий тадбирлар ўтказишга тақиқ жорий этганди.
XS
SM
MD
LG