Линклар

logo-print

Обама ва Олланд Россияга қарши янги санкцияларни мухокама этишди


АҚШ ва Франция президентлари телефон мулоқоти давомида Россияга қарши янги жазо чораларини қўлаш масаласини мухокама этишди.

Жума кунги мулоқот чоғида Барак Обама ва Франсуа Олланд агар Россия Украинада ўзининг “провокацион ва деструктив“ сиёсатини давом эттираверса янада кучлироқ санкцияларга дуч келиши мумкинлигини таъкидлашди.

АҚШ президенти Украина ҳукуматининг эркин ва адолатли сайлов йўли билан мамлакатни бирлаштириш уринишларини олқишлади.

Кузатувчилар халқаро санкциялар натижасида Россиядан капитал оқими сезиларли даражада ошгани қайд этилганини билдирмоқда.

Ўтган ой оҳирида Европа Иттифоқи ўзининг “қора рўйхати”га Россиянинг яна 15 нафар давлат амалдорини киритганди. ЕИ расмий сайтида эълон қилинган янги рўйхатга Россия ҳукумати вице-премьери Дмитрий Козак, Россия Президентининг Қримдаги вакили Олег Белавенцев, Қрим масалалари бўйича вазир Олег Савельев, Россия разведкаси Бош штаби бошлиғи Игорь Сергун, губернаторлар ҳамда Дума депутатлари ва бошқалар киритилди.
XS
SM
MD
LG