Линклар

Твиттерни ёпиш ҳақида баёнот берган россиялик амалдор хайфсан олди


Россия Алоқа ва коммуникация вазирлиги “Роскомнадзор” бошлиғининг муовини Максим Ксезновга хайфсан эълон қилди.

Бунга Ксезновнинг Твиттер тармоғини блок қилиш борасидаги чиқишлари сабаб бўлган.

16 май куни Россия медиа макони учун мутасадди ташкилот ҳисобланган “Роскомнадзор” раиси муовини Ксезнов ва яна бошқа расмийлар Твиттер Россия қонунлари талабини бажармаётгани боис мамлакат ҳудида тўсиб қўйилиши мумкин, деган фикрларни илгари суришганди.

Кейинчалик Россия Бош вазири Дмитрий Медвдев баъзи расмийларнинг мамлакатда Twitter ижтимоий тармоғини блок қилиш тўғрисидаги чиқишларини танқид остига олди.

Медведев ўз саҳифасида 16 май куни “ижтимоий тармоқларни ёпиш тўғрисида очиқчасига гапираётган баъзи расмийларга мияларини ишлатишни тавсия қилган бўлардим”, деган ёзувни қолдирди.

Медведевнинг эътирозларидан кейин Ксезнов, ИТАР-ТАСС агентлигига берган изоҳида, "Роскомнадзор" Твиттер саҳифасини ёпиш ниятида эмаслиги, унинг аввалги сўзлари ижтимоий тармоқни Россия қонунларига бўйсинишга мажбур қилишга қаратилган огоҳлантирув бўлганини билдирди.
XS
SM
MD
LG