Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:58

Украина яхлитлиги учун курашчи айирмачилар тарафидан қийноққа солинди


Украина шарқидаги Новоградовка шаҳрида маҳаллий ҳокимият биносига ўрнатилган айрмачилар байроғини олиб ташлаган 36 ёшли шахтёр Александр Гуровни россияпараст гуруҳлар олиб қочиб, қийноққа солган.


Икки ҳафта илгари Донецкдаги Новоградовка шаҳрида яшовчи шахтёр Александр Гуров ҳокимият биносига ўрнатилган айрмачилар байроғини олиб ташлаши ортидан россияпараст гуруҳлар тарафидан олиб қочилиб, қийноққа солинганди.

Ҳозир Гуров қўли гипсга боғланган, бурни ва жағи синган аҳволда Киев касалхонасида ётибди.

–Улар мени тўхтовсиз калтаклашди. Қўлига илган нарсани олиб, пистолет бўладими ёки бошқа қуролми, тинимсиз дўппослашди, - дейди Гуров.

Шунингдек, россияпараст айирмачилар новоградовкалик шахтёрни “хоин” дея, қўлига туширилган “Укринага шарафлар! Қаҳрамонларга шарафлар!” ёзувли татуировкасини лампочка синиғи билан ўчиришга уринганлар.

- Мени қандайдир докторга олиб боришди. Доктор қўлимдаги татуировкага қараб, “ўзимизни клиент келибди, ҳозир татуировкангни ўчирамиз”, деб ламопочкани синиғи билан татуировкани шилишга ўтди. Бошқа бир доктор "татуировка анча чуқур қилинган, шишани синиғи билан ўчириб бўлмайди", деб, пичоқ билан кесиб олиб ташлайдиган мутахассислар борлигини айтди. Мен ўзимни ҳудди Гестапонинг кабинетига тушгандай ҳис этдим. Ҳар бир хонадан қичқириқ овозлари эшитилиб турар эди, - дейди Гуров.

Новоградовкалик шахтёр гаровгирлар қўлида бошдан кечирган азобларга қарамай Украина бутунлиги учун курашни давом эттиришини айтади.

Гуров касалхонадан чиқиши билан қўлидаги ярим шилинган татуировкасини қайта тиклаш ниятида.

-Аввалгидан ҳам чиройли татуировка бўлади, - дейди Гуров.

Хьюман Райтс Уотч халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Украина шарқида одамларнинг россияпараст гуруҳлар тарафидан олиб қочилиши ва қийноққа солингани билан боғлиқ кўплаб холатларни қайд этган.

- Олиб қочишлар ва қийноққа солишлар ҳар куни бўляпти, - дейди яқинда Украина шарқидаги Донецк вилоятига сафар қилган Хьюман Райтс Уотч ходими Анна Неистат.

Ташкилотга кўра, ҳозир айрмачи гуруҳлар ўнлаб одамни ушлаб турибди. Ўтган ой айрмачи гуруҳлар тарафидан олиб қочилиб, кейин қўйиб юборилган америкалик журналист Саймон Островский ҳам гаровда калтаклангани, қўллари ва кўзлари боғланган ҳолда ушлаб турилганини айтган эди.

Ўзбекистонда маҳбусларга нисбатан қўлланадиган қийноқлар даҳшати ҳақида "Шавқатсиз, лекин одатий ҳол" номли ҳужжатли фильмни суратга олган Островский 21 апрель куни гаровдан озод этилганди.

Бир ҳафта илгари эса Славянскда ўзини “Донецк Халқ Республикаси” деб эълон қилган Украина шарқидаги россияпараст айрмачилар Халқаро Қизил Ҳоч ташкилотининг кўнгиллиларини жосусликда гумонлаб ҳибсга олган эди.

Reuters агентлиги Халқаро Қизил Ҳоч ташкилотининг бир ходими қаттиқ калтаклангани ҳақида хабар берганди.

Донецкдаги тўқнашувларда яраланганларга дори-дармон тарқатиш билан шуғулланган етти кўнгилли кейинчалик озод этилди.
XS
SM
MD
LG