Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:21

Euronews Самарканддаги об-ҳаво ҳақида ҳам маълумот беришни бошлади


Euronews халқаро телеканали 15 майдан бошлаб ҳар соатда дунёдаги йирик шаҳарлар қатори Самарқанд шаҳридаги об-ҳаво ҳақида ҳам маълумотларни беришни бошлади.

Ўзбекистоннинг расмий “Жаҳон” агентлиги бу янгиликни Ўзбекистон ва Euronews телеканали ўртасида сўнгги 3 йил давомида ўрнатилган ҳамкорлик самараси, дея тақдим этди.

Халқаро канал ўтган йил Ўзбекистоннинг “иқтисодий, сармоя ва сайёҳлик салоҳияти” ҳақидаги реклама роликларини эфирга берган.

“Welcome To Uzbekistan” “Ўзбекистонга хуш келибсиз” реклама ролиги ўтган йилнинг 13 май куни, Андижон қатлиомига айнан 8 йил тўлган кунда Euronews каналида намойиш этилган эди.

Euronews халқаро телеканали 1993 йилда ташкил этилган. Бош қароргоҳи Франциянинг Лион шаҳрида жойлашган. Телеканал ўз кўрсатувларини 15 тилда жаҳоннинг 150 дан зиёд мамлакатига узатади. Ҳозирда¸ айтилишича¸ Euronews 350 миллиондан ортиқ томошабинга эга.
XS
SM
MD
LG