Линклар

Украина МСК: Хавфсизлик президентлик сайловига таҳдид солиши мумкин


Украина Марказий сайлов комиссияси келаси ҳафтага белгиланган президентлик сайлови мамлакат шарқидаги вилоятларда ўтказилмаслиги мумкинлигини маълум қилди.

Шанба куни комиссия айирмачилар назорат қилаётган шаҳарларда таҳдидлар ва “ноқонуний ҳаракатлар” сабабли сайловга тайёргарлик кўриш имконсиз эканини билдирди.

Марказий сайлов комиссияси Киев ҳукуматини зудлик билан хавфсизликни таъминлаш чораларини кўришга чақирди.

Комиссиянинг огоҳлантириши Киев раҳбарлари мамлакатда юзага келган бўҳронни ҳал қилишга уриниш йўлида Ғарб қўллаган дастур бўйича “миллий бирлик” музокараларининг иккинчи даврасини ўтказаётган пайтга тўғри келди.

Харьков шаҳридаги музокараларда украиналик сиёсатчилар, жумладан, Россия тарафдорлари бўлган сиёсатчилар қатнашмоқда.

Бироқ сўзлашувда айирмачилар раҳбарлари иштирок этмаяпти.
XS
SM
MD
LG