Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:26

Қрим татарлари хотира маросими ўтказишни бекор қилди


Қрим татарлари СССР даврида ўз ватанлари Қрим ярим оролидан депортация қилинганининг 70 йиллиги муносабати билан аввалдан режаланган оммавий хотира маросими ўтказишни бекор қилди.

Бунга жорий йил март ойида Россия ўзига аннексия қилган Қримнинг раҳбари Сергей Аксёнов 6 июнга қадар Қримда оммавий тадбирлар ўтказишга тақиқ жорий этгани сабаб бўлди.

Аксёнов тақиқни Украина жанубий-шарқидаги вазиятнинг қалтислиги билан изоҳлаган.

Оммавий тадбирларга тақиқ сабабли Қрим татарлари йиғини - Мажлис татарларни диний марказлар ва бошқа жойларда йиғилиш ўтказишга чақирди.

1944 йил май ойида СССР йўлбошчиси Иосиф Сталиннинг буйруғига мувофиқ қарийб 200 минг қрим татар бир кечада юк вагонларига ортилиб¸ олис юртларга олиб кетилган эди.
XS
SM
MD
LG