Линклар

logo-print
Швейцарияда ўтказилган референдумнинг илк натижаларига кўра, аҳоли энг оз иш ҳақи миқдорини ошириш таклифини қабул қилмади.

Агар таклиф маъқулланса, иш берувчилар ўз ходимларига соатига 25 АҚШ доллари, яъни, бир ойда 4500 доллар маош тўлашига тўғри келарди.

Энг оз иш ҳақи миқдорини ошириш тарафдорлари буни Швейцарияда яшаш қимматлиги билан изоҳлаган.

Бироқ танқидчилар бу маҳсулот таннархининг кўтарилиши ва ишсизлар сонининг ортишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлаган.

18 май кунги референдумда швейцарияликлар Швециядан “Гриппен” русумидаги ҳарбий учқичларни кўп миллиард долларга сотиб олиш масаласига ҳам ойдинлик киритади.

Шунингдек, референдум бюлетенига педофилликда айбланган шахсларнинг болалар билан ишлашини тақиқлаш таклифи ҳам киритилган.
XS
SM
MD
LG