Линклар

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг тўртинчи саммитида иштирок этиш мақсадида Хитойга сафар қилади.

Мазкур саммит 20-21 май кунлари Шанхай шаҳрида бўлиб ўтиши режаланган.

Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашининг биринчи йиғилиши 2002 йилда ўтказилган.

Тўрт йилда бир марта бўлиб ўтадиган саммитдан мақсад аъзо давлатлар ўртасида маслаҳатлашиш, эришилган муваффақиятни баҳолаш ва Кенгаш фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаб олишдан иборат.

Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашга 17 давлат - Афғонистон, Исроил, Миср, Мўғилистон, Озарбайжон, Покистон, Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, ХХР, Фаластин, Таиланд, Тожикистон, Туркия, Ўзбекистон ва Эрон аъзодир.

Кенгаш саммитида БМТ, ЕХҲТ ва Араб лигаси расмийлари ҳам иштирок этади.
XS
SM
MD
LG