Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:25

Ўзбекистонда музейларга кириш бир кун текин бўлди


18 май Халқаро музейлар куни муносабати билан якшанба куни Ўзбекистонда барча музейларга кириш текин бўлди.

Маданият ва спорт ишлари бўйича вазирлиги тасарруфида бўлган ҳамма музейлар, жумладан, Тошкентдаги Санъат, Табиат, Планетарий, Темир йўл техникаси ва бошқа музейлар якшанба куни ташриф бурган одамларни бепул қабул қилди.

Ўзбекистонда Ойбек, Мухтор Ашрафий, Тамарахоним, Ўрол Тансиқбоев, Юнус Ражабий, Сергей Есенин ва бошқа таниқли шахсларнинг музейлари ташриф буюрувчилар учун йил давомида текин.

Аммо бу музейларга боришдан олдин музей ходимлари билан ташриф вақтини келишиб олиш керак бўлади.
XS
SM
MD
LG