Линклар

logo-print
Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна беш одам Яқин Шарқ нафас йўллари синдроми ёки короновирус деб аталаётган вирусдан ўлганини маълум қилди.

Бу билан 2012 йилда Саудия Арабистонида коронавирус тарқала бошлаганидан бери ўлганлар сони 168 кишига, вирус юққан одамлар сони эса 529 кишига етди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти шу кунгача дунё бўйлаб 173 киши коронавирусдан вафот этгани, 572 кишига вирус юққанини тасдиқлади.

Саудия Арабистонида одамларга коронавирус туялардан юққани тахмин қилинмоқда.

Ҳозирча коронавирус юққан одамларни даволаш учун ваксина ёки бошқа турдаги дорилар мавжуд эмас.
XS
SM
MD
LG