Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:54

Ўзбекистон Хитойга газ етказиб беришни кўпайтирмоқчи


“Ўзтрансгаз” акциядорлик ширкати Хитойга етказиб берилаётган табиий газ ҳажмини 2015 йилда 1,66 марта кўпайтириб, йилига 10 миллиард куб метрга етказишни режаламоқда.

“Ўзтрансгаз” маълумотига кўра, ҳозир Ўзбекистондан Хитойга йилига 6 миллиард куб метр газ экспорт қилинмоқда.

UzDaily.uz нашри хабарига кўра, Хитойга етказиб берилаётган газ миқдорини кўпайтириш “Марказий Осиё-Хитой” газ лойиҳасининг Ўзбекистон қисмидаги учинчи линиясини тугатишга имконият яратади.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш 2014 йил охиригача тугатилиши режаланган.

Ўзбекистоннинг аксар вилоятларида аҳоли газ тақчиллигидан шикоят қилиб келаётганига қарамай, Ўзбекистон 2012 йил август ойидан бери Хитойга газ экспорт қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG