Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:13

Донецклик айирмачилар сентябрь ойида парламент сайлови ўтказмоқчи


Украина шарқида жойлашган ўзини Украинадан мустақил деб эълон қилган Донецк Халқ Республикаси лидери, Россия тарафдори бўлган айирмачи гуруҳлар етакчиси Денис Пушилин 14 сентябрь куни парламент сайлови ўтказилишини эълон қилди.

18 май куни Донецк шаҳри марказидаги Ленин майдонига йиғилган мингга яқин одам олдида чиқиш қилган Пушилин “ҳар бирингиз сайловда иштирок этасиз”, деди.

Бироқ Пушилин улар сайловда қандай иштирок этишига аниқлик киритмади.

Айни пайтда Украина шарқидаги Славянск шаҳри яқинида Украина ҳукумати кучлари билан айирмачи гуруҳлар ўртасида якшанбага ўтар кечаси отишмалар рўй берди.

Айирмачи гуруҳларга таяниб Россиядаги ахборот агентликлар тўқнашувда қурбонлар бўлганини билдирди.

Украинадаги УНИАН агентлиги отишмада Украина ҳукумати аскарларидан тўрт нафари ярадор бўлганини билдирди. Ички ишлар вазири вазифасини вақтинча бажараётган Арсен Аваков бир “террорчи” ўлдирилганини айтди.
XS
SM
MD
LG