Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:21

Туркия: Кўмир конидаги портлашга алоқадорликда гумонланган 18 шахс қўлга олинди


Туркиядаги қўмир конида ўтган ҳафта рўй берган фожиага алоқадорликда гумонланган 18 шахс полиция томонидан қўлга олинди.

Туркиядаги ахборот воситалари якшанба куни ҳибсга олинганлар орасида қўмир кони раҳбарлари ҳам борлигини билдирди.

Улар ўз вазифасига совуққонлик билан муносабатда бўлганликда гумон қилинмоқда.

13 май куни Туркия ғарбида жойлашган Сома шаҳри яқинидаги кўмир конида портлаш рўй бериб, ортидан ёнғин чиққани оқибатида 301 нафар ишчи нобуд бўлди.

Кон саноати ва ҳукумат расмийлари фожиа раҳбарларнинг хизмат вазифасига совуққонлиги оқибатида рўй бермаганини, конда текширувлар тез-тез ўтказиб турилганини билдирди.
XS
SM
MD
LG