Линклар

Суриянинг Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари қўмондони пойтахт Дамашқдан шарқ томонда содир бўлган жангда ҳалок бўлди.

Исломий Жабҳа исёнчи гуруҳи 18 май куни эълон қилган баёнотда генерал Ҳусайн Исҳоқ исёнчилар 17 май куни кечқурун Млейҳа шаҳри яқинидаги ҳаво ҳужумидан мудофаа истеҳкомига уюштирган ҳужум пайтида олган жароҳати туфайли ўлгани билдирилган.

Ассосиэйтед Пресс ахборот агентлигига кўра, Сурия ҳукуматидаги манба генерал Ҳусайн Исҳоқ ўлганини тасдиқлаган.

Қароргоҳи Британияда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси ташкилоти ҳам генерал Исҳоқнинг ўлганини тасдиқлади.
XS
SM
MD
LG