Линклар

Якшанба куни генерал Халифа Ҳифтарга содиқ жанггарилар Ливия парламенти биносига бостириб кириб, депутатларнинг хоналарида тинтувлар ўтказди. Бу ҳақда маълум қилган депутат Умар Бушаҳ жанггарилар бинонинг бир қисмига ўт қўйганини билдирди.

Парламент биносида ёнғин чиққанидан кейин депутатлар бинодан эвакуация қилинган.

Жанггарилар парламентга у ердаги исломийларни ҳибсга олиш учун ҳужум қилганларини айтганлар.

Парламент биносига ҳужум Ливиянинг янги бош вазири Аҳмад Майтиқ ҳукумат тузилганини эълон қилганидан бир неча соат ўтгач, амалга оширилган.

Ливия шарқидаги Бенғози шаҳрида ҳам генерал Ҳифтарга содиқ жанггарилар билан исломий гуруҳлар ўртасида жанглар бормоқда. Ливия Соғлиқни сақлаш вазирлиги 16 майдан буён Бенғозида камида 70 киши ўлдирилганини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG