Линклар

Ўзбекистонда Россияга қарашли йирик концерн раҳбари ҳибсга олинди


Ғарбий Урал машинасозлик концерни (Западно-Уральский машиностроительный концерн (ЗУМК, Пермь) Бош директори Александр Поздеев

Ғарбий Урал машинасозлик концерни (Западно-Уральский машиностроительный концерн (ЗУМК, Пермь) Бош директори Александр Поздеев

Пермь шаҳридаги Ғарбий Урал машинасозлик концерни (Западно-Уральский машиностроительный концерн (ЗУМК, Пермь) Бош директори Александр Поздеев Ўзбекистонда ҳибсга олинди.

“Новости” ахборот агентлигининг бу ҳақдаги 19 май кунги хабарини Озодликка Концерннинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси расмийси билвосита тасдиқлади. Корхонанинг Пермдаги бош идораси вакили воқеани изоҳлашни истамади.


Хабарларга қараганда, Ўзбекистонда амалга оширилган контрактлар баҳосини Ғарбий Урал машинасозлик концерни ошириб кўрсатгани факти бўйича иш қўзғатилган.

Концерннинг расмий сайти маълумотларига кўра, мазкур корхона Ўзбекистонда умумий қиймати тақрибан 200 миллион доллардан зиёд лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Россия “Новости” ахборот агентлигининг ўз манбасига таяниб хабар қилишича, Александр Поздеев “калий заводига оид жиноят иши доирасида Ўзбекистон Бош прокуратурасига чақиртирилган ва шундан сўнг ҳибсга олинган”.

Маълум бўлишича, Ғарбий Урал машинасозлик концерни Бош директори Александр Поздеевнинг ҳибсга олиниши билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш юзасидан Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги билан мулоқот қилмоқда. Бу ҳақда Элчихона расмийси Вадим Чекмазов маълум қилган.

Айтилишича, 19 май, куннинг иккинчи ярмида маҳаллий суднинг Поздеевнинг ҳибсга олиниши устидан апелляция аризаси кўриб чиқиши кутилаётган эди.

Концерннинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси расмийси Озодликнинг бу ҳақдаги саволига ҳам жавоб беришни истамади. Пермга мурожаат қилишни маслаҳат бериш билан чекланди.

Ғарбий Урал машиносаозлик концерни расмий сайтига кўра, Концерн таркибига кирувчи “ЗУМК-Инжиниринг” масъулияти чекланган жамияти Деҳқонобод калийли ўғитлар заводини қуриб битирган ва завод 100 фоизли қувват билан ишга тушган. 2011 йили мазкур объектни фойдаланишга топшириш тўғрисидаги Давлат комиссияси акти имзоланган.

“ЗУМК-Инжиниринг” масъулияти чекланган жамияти томонидан Ўзбекистон Республикасида 2007 – 2014 йилларда имзоланган ва амалга оширилган шартномаларнинг умумий қиймати 280 млн. АҚШ долларидан кўпроқни ташкил қилади”, деб хабар қилган Концерн расмий сайти.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG