Линклар

logo-print
Россия президенти Владимир Путин Украина чегарасига яқин нуқталарда ҳарбий машғулотлар ўтказаётган қўшинларни ҳарбий қисмларга қайтишга буйруқ берди.

Душанба куни тарқатилган баёнотда айтилишича, Ростов, Белгород ва Брянск областларида аввалдан режаланган баҳорги ҳарбий машқларни ўтаётган ҳарбийларга ортга қайтиш ҳақида кўрсатма берилган.

Ҳозирча бу ҳудуддаги ҳарбийлар тўлиқ олиб чиқиладими ёки қанчадир қисми қоладими - бу борада бирор аниқ маълумот йўқ. НАТО иттифоқи берган баёнотда ҳарбий машқларда 40 мингдан ортиқ ҳарбий иштирок этаётгани айтилган эди.

Шунингдек, Кремль раҳбарияти Киев расмийларини Украина шарқида ҳарбийлар олиб бораётган амалиётларни тўхтатиш ва ўз қўшинларини бу ҳудуддан олиб чиқишга чақирди.

Айни пайтда НАТО ва АҚШ расмийлари Россия президенти Владимир Путин 7 майда қўшинлар чегарадан олиб чиқилаётгани ҳақида баёнот бергани, аммо шундан буён ҳарбийлар сони қисқармаганига эътиборни қаратмоқда.
XS
SM
MD
LG