Линклар

logo-print
Сурияда инсон ҳуқуқлари вазиятини кузатаётган фаоллар гуруҳининг хабар қилишича, 3 йилдан буён давом этаётган қуролли низо қурбонлари сони 162 минг кишидан ошди.

Лондонда туриб Суриядаги вазиятни кузатаётган фаоллар гуруҳининг 19 май куни тарқатган баёнотида айтилишича, қурбон бўлганларнинг 54 минги тинч аҳоли вакиллари, 43 минги қуролланган мухолифат жангчилари, 61 минги Башар Ассад режимига хизмат қилаётган ҳарбийлардир. Қурбонлардан яна 3 мингининг шахси аниқланмаган.

БМТ Суриядаги қурбонлар сонига оид маълумотларни аниқлаш имкони бўлмай қолгани боис, ўз базасини янгилашни тўхтатганини маълум қилган. Ташкилотнинг сўнгги ҳисоботида қурбонлар сони 100 минг киши, деб берилган эди.

Ҳозирга келиб мамлакат аҳлининг ярмидан кўпини уйларидан қувган, 162 мингининг ёстиғини қуритган Суриядаги қуролли низо 2011 йилнинг мартида ҳукуматга қарши тинч норозилик чиқишлари ортидан бошланиб кетган эди.
XS
SM
MD
LG