Линклар

Босния ва Сербияда кучли сув тошқини ҳамда ер кўчкилари боис минглаб одам уйсиз қолди


Босния ва Сербияда содир бўлган кучли сув тошқини боис минглаб одам уйидан эвакуация қилинди. Аммо, сув тошқини ортидан бошланган ер кўчкилари вазиятни янада хатарли қилмоқда.

Сербия Бош вазири Александр Вучич 44 одам ўлгани, булардан 16 нафари Сербия, 27 нафари Босния ва бир нафари Хорватияда нобуд бўлганини маълум қилди.

Айни пайтда Белград шаҳридан оқиб ўтадиган дарёларда сув сатҳи кўтарилиб бормоқда. Ҳаво ҳароратинининг исиб бораётгани боис лойқа сув ва жониворлар жасади сабабидан хавфли касалликлар қўзғалишидан хавотир бор.

Учдан бирини сув қоплаган Боснияда 300дан ортиқ ер кўчкиси қайд этилди. Шунингдек, Босния ҳукумати 1992-95 йиллар оралиғидаги уруш вақтида кўмилган миналар ҳудудидаги огоҳлантирувчи белгиларни сув ювиб кетгани, бу эса айни ҳудуддаги аҳоли ҳаётига қўшимча хавф солаётганидан хавотир билдирди.
XS
SM
MD
LG