Линклар

logo-print

Германиядаги консуллик хориждаги ўзбекистонликларга консуллик қайдидан ўтиш тартибини хотирлатди


Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси биноси. Сурат элчихона расмий сайтидан олинган.

Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси биноси. Сурат элчихона расмий сайтидан олинган.

Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси фуқаролигини йўқотиши мумкин бўлган 2 мингга яқин ўзбекистонликнинг исм-фамилиясини эълон қилди.

Берлиндаги консуллик вакилининг таъкидича, Ўзбекистонда доимий пропискадан чиқиб, йиллар давомида хорижда яшаётган фуқаролар бирор узрли сабабсиз ўзбек консулликларида қайддан ўтмаса, Ўзбекистон фуқаролигидан чиқарилиши мумкин.

Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси Бош консуллиги рўйхатида Ўзбекистонда доимий пропискадан чиқиб хорижга кетган, аммо йиллар давомида консуллик рўйхатида турмаган 2 мингга яқин ўзбекистонликнинг исм-фамилияси, туғилган йили ва миллати акс этган.

Рўйхатда номи тилга олинган шахслардан Ўзбекистон фуқаролигидан чиқиш ë чиқмаслик ниятидан Германиядаги Бош консулни хабардор қилиш сўралди.

Германиядаги консуллик мулозими таъкидича, айни тартиб Ўзбекистонда доимий пропискадан чиқмасдан, чет элда юрган фуқароларга тегишли эмас.
XS
SM
MD
LG